3 Май 2021 йил 13

Бир ўзи коляска билан велосипедни бир вақтда ўғирлади

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 8 апрель куни Қ.А. ва Қ.З.лар Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 25 март куни тахминан соат 17.00лар чамасида, Қ.А.га тегишли уйнинг подъездида турган, нархи 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик 1 дона болалар аравачасини ва Қ.З.га тегишли нархи 1.000.000 (бир миллион) сўмлик “Урал” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги маълум қилишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг “Жомий” маҳалласида яшовчи, Д.Б. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 10 апрель куни Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech